«Болонья» Сантьяго Кастро билан шартномани узайтирди

«Болонья» Сантьяго Кастро билан шартномани узайтирди

Аргентиналик ҳужумчи Сантьяго Кастро «Болонья» билан ҳамкорликни давом эттирадиган бўлди. Италия клуби матбуот хизмати футболчининг янги келишуви расмийлаштирилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21 ёшли форвард билан тузилган янги шартнома 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Кастро «Болонья» сафида 2024 йил январидан бери тўп суриб келмоқда.

Жорий мавсумнинг биринчи қисмида у 31 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.

А Серияда 24 турдан сўнг «Болонья» 30 очко жамғариб, турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги ўйинини 15 февраль куни сафарда «Торино»га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.