«Болонья» Сантьяго Кастро билан шартномани узайтирди

«Болонья» Сантьяго Кастро билан шартномани узайтирди

Италиянинг «Болонья» клуби аргентиналик ҳужумчи Сантьяго Кастро билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21 ёшли форварднинг янги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Кастро «Болонья» сафида 2024 йил январидан бери тўп суриб келмоқда.

Жорий мавсумнинг биринчи қисмида у 31 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

А Серияда 24 турдан сўнг «Болонья» 30 очко тўплаб, турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Кейинги ўйинини жамоа 15 февраль куни сафарда «Торино»га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.