«Боруссия» Дортмунд Риерсон ассистлари билан «Майнц»ни тор-мор қилди

«Боруссия» Дортмунд Риерсон ассистлари билан «Майнц»ни тор-мор қилди

Германия Бундеслигасининг 22-тури Дортмунддаги «Signal Iduna Park»да «Боруссия» ва «Майнц» учрашуви билан бошланди. Мезбонлар баҳс бошидан босимни кучайтириб, жуда тез катта устунликка эришди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

10-дақиқада Юлиан Риерсон илк голли узатмасини амалга оширди — Серу Гираси бош билан ҳисобни очди (1:0). Орадан беш дақиқа ўтиб, яна Риерсоннинг узатмаси бу сафар Максимилиан Байер томонидан якунланди (2:0). Биринчи бўлим якунига яқин эса яна Гираси гол урди: яна Риерсон ассист, ҳисоб — 3:0.

Иккинчи таймда «Майнц» дарвозабони бир неча хавфли вазиятда жамоасини қутқарди: аввал Феликс Нмечанинг зарбасини қайтарди, кейин бурчак зарбасидан сўнг Шералдо Беккернинг уринишида ҳам ҳушёрликни йўқотмади. Бироқ 84-дақиқада Риерсоннинг навбатдаги бурчак узатмасидан кейин тўп Доминик Кор орқали ўз дарвозасига кириб кетди — автогол, 4:0.

Йирик ғалабадан сўнг «Боруссия» «Бавария»дан уч очко орқада қолди. «Майнц» эса турнир жадвалида пастки ўринлар атрофида қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.