«Қайрат» ҳимоячиси Мбаппе билан футболка алмашганини айтди

«Қайрат» ҳимоячиси Мбаппе билан футболка алмашганини айтди

Қозоғистоннинг «Қайрат» клубида тўп сураётган ҳимоячи Александр Мартинович УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи учрашувидан сўнг мадридлик «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан футболка алмашгани ҳақида хотираларини бўлишди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мартиновичнинг айтишича, у ўйин тугаганидан кейин стадионнинг ички йўлагида Мбаппедан футболкасини сўраган. «У “Ҳа, муаммо йўқ”, деди ва ўз майкасини берди. Кейин мен ундан: “Сенга меникиси керакми?” деб сўрадим. У эса: “Ҳа, албатта”, деб жавоб берди», — деди футболчи «Match TV» эфирида.

Эслатиб ўтамиз, «Қайрат» — «Реал» учрашуви ўтган йил сентябрида бўлиб ўтган. Мадрид клуби ўша баҳсда қозоғистонлик рақибини 5:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.