Елагин Роналду бойкотдан қайтиб яна гол урди

Елагин Роналду бойкотдан қайтиб яна гол урди

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида «Ал-Наср» сафарда «Ал-Фатех»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлардан бирига 41 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналду муаллифлик қилди — у бойкотдан кейин майдонга қайтиб, дарҳол ўз сўзини айта олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйинни шарҳлаган футбол комментатори Александр Елагин португалиялик юлдузнинг ҳаракатларидан ҳайратда қолганини айтди. Унинг таъкидлашича, Роналду нафақат гол урди, балки ҳимояда ҳам фаол ишлади: жарима майдони ичида бир неча бор тўпни узоқлаштириб, жамоасига ёрдам берди.

«Буюк футболчи бойкотдан кейин қайтди ва гол урди. Энг қизиғи, ҳимояда ҳам жонбозлик кўрсатди — дарвозабон майдонидан тўпни бир неча марта тепиб чиқарди. Йигитлардек югуради! Ҳам қойил қоламан, ҳам ҳавас қиламан», — деб ёзди Елагин ижтимоий тармоқларда.

Жорий мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида Роналду 19 учрашувда 18 та гол урди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.