Джикия маош муаммоси сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Джикия маош муаммоси сабаб клубини ўзгартириши мумкин

«Антальяспор»да тўп сураётган россиялик ҳимоячи Георгий Джикия келажаги борасида гап-сўзлар кучайди. Футболчининг агенти Малик Арутюнов унинг вазияти ҳақида изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Джикия маош тўловларидаги кечикишлардан норози ва шу боис Россия Премьер-лигаси клубларидан тушиши мумкин бўлган вариантларни кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, маош ноябр ойидан бери кечикмоқда, қолган жиҳатларда эса футболчи Туркиядаги шароитлардан мамнун.

32 ёшли ҳимоячи «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилганди. Джикия турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Георгий 12 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.