Елагин Роналду бойкотдан кейин майдонга қайтди ва гол урди

Елагин Роналду бойкотдан кейин майдонга қайтди ва гол урди

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида «Ал-Наср» сафарда «Ал-Фатех»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлардан бирига 41 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналду муаллифлик қилди — у бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футбол шарҳловчиси Александр Елагин португалиялик юлдузнинг бу ўйиндаги ҳаракатларига алоҳида тўхталди.

«Буюк футболчи бойкотдан кейин қайтди ва гол урди! Шунчаки гол уриб қўймади — ҳимояда ҳам ишлади, бир неча бор жарима майдончасидан тўпни узоқлаштирди. Гўё ёш боладай югуради! Ҳам қойил қолдим, ҳам ҳавас қилдим», — деб ёзди Елагин ижтимоий тармоқларда.

Жорий мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 19 ўйинда 18 та гол урган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.