Агент Головиннинг «Монако»дан кетиш эҳтимолини баҳолади

Агент Головиннинг «Монако»дан кетиш эҳтимолини баҳолади

Футбол агенти Паулу Барбоза россиялик ярим ҳимоячи Александр Головиннинг 2025/2026 йилги мавсум якунида «Монако»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, бундай сценарий реал: агар Головин ҳозирги даражада ўйин кўрсатишда давом этса, Европанинг топ-клубларидан жиддий таклифлар келиб тушиши эҳтимоли бор.

«У ҳозир қандай ўйнаётган бўлса, мавсум охирида албатта қизиқарли таклифлар бўлиши мумкин», — дея Барбозанинг сўзларини «Match TV» келтирди.

2025/2026 йилги мавсумда Головин 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

Ярим ҳимоячининг «Монако» билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Унинг бозор қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.