Икарди уч гол уриб «Галатасарай» рекордини янгилади

Икарди уч гол уриб «Галатасарай» рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-тур учрашувида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Беллашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у хет-трик қайд этиб, жамоасига ишончли ғалаба келтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу учта гол Икардига клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионерлар рўйхатида якка пешқадамликни тақдим этди. У руминлик Георге Ҳаджини ортда қолдирди: Ҳаджининг «Галатасарай» сафидаги голлари 75 та бўлган бўлса, Икардининг кўрсаткичи 76 тага етди. Умумий тўпурарлар рейтингида эса аргентиналик футболчи еттинчи ўринда қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери турк клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У «Галатасарай»га келишидан аввал Франциянинг «ПСЖ» жамоасида ҳам тўп сурган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.