Кассано: «Милан» услуби 80-йилларни эслатади, деди

Кассано: «Милан» услуби 80-йилларни эслатади, деди

Италия А Сериясининг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано «Милан»га нисбатан кескин танқидлари билан яхши таниш. У йиллар давомида «россонери»ни аямасликни бас қилмай келади ва бу сафар ҳам клубнинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри қураётган ўйинда ижобий жиҳат кўрмаётганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кассано фикрича, «Милан» бу йил атиги уч учрашувда муносиб футбол кўрсата олган: «Болонья»га қарши икки ўйин ва «Удинезе» билан баҳс. Унинг таъкидлашича, жамоада аниқ ғоя йўқ, бошқа клубларда эса ўйин фалсафаси сезилиб туради. «Милан» эса худди 80-йиллар футболини ўйнаётгандек кўринади, дея у pianetamilan.it нашрига берган изоҳида.

Ҳозирда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа чоршанба куни «Комо»га қарши майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.