Кассано «Милан» ўйинини 80-йиллар услубига қиёслади

Кассано «Милан» ўйинини 80-йиллар услубига қиёслади

Италия А сериясида тўп сурган собиқ ҳужумчи Антонио Кассано «Милан»ни кескин танқидлари билан яна кун тартибига чиқди. У йиллар давомида «россонери»ни аяб ўтирмайди ва ҳозирги ҳолатда ҳам Массимилиано Аллегри бошчилигида қурилаётган ўйинда ижобий ўзгариш кўрмаётганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кассано фикрича, «Милан» бу йил атиги уч учрашувда муносиб кўриниш берган: «Болонья»га қарши икки ўйин ва «Удинезе» билан бир баҳс. Унинг айтишича, жамоада футболни қандай ўйнаш бўйича аниқ ғоя йўқ, қолган клубларда эса бундай тизим бор. «Милан» эса гўё майдонда 80-йиллар футболини намойиш қилаётгандек, дея у pianetamilan.it нашрига келтирилган.

Айни пайтда «Милан» А серияси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Чоршанба куни жамоа «Комо»га қарши навбатдаги учрашувини ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.