Болонья Побегани Миландан тўлиқ сотиб олганини тасдиқлади

Болонья Побегани Миландан тўлиқ сотиб олганини тасдиқлади

Болонья расмий сайти чоршанба куни Томмазо Побега энди жамоанинг тўлиқ ҳуқуқли футболчисига айланганини маълум қилди. “Қизил-кўклар” ярим ҳимоячини Миландан сотиб олиш бандини ишга туширди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

26 ёшли Побега Болонья билан 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган шартнома имзолади. Келишувда яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Томмазо Болонья сафида 55 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли пас берди.

Айни пайтда Болонья Италия чемпионати турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.