Дибала Месси ва Роналдунинг энг катта ўхшашлигини айтди

Дибала Месси ва Роналдунинг энг катта ўхшашлигини айтди

"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятида Лионель Месси билан ҳам, Криштиану Роналду билан ҳам бир жамоада тўп сурган. У футбол оламидаги доимий баҳс — қайси бири кучлироқ — мавзусига ҳам муносабат билдириб, аниқ бирини танлашдан тийилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дибаланинг фикрича, Месси ва Роналду техник жиҳатдан турлича: ҳар бирининг кучли томонлари бошқа-бошқа. Бироқ уларни бирлаштирадиган асосий нуқта менталитет — иккаласи ҳам ғалаба учун "ёнадиган", рақобатда чекинмайдиган футболчилар эканини таъкидлади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри унинг сўзларини келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Месси фаолияти давомида "Олтин тўп"ни 8 марта қўлга киритган, Роналду эса 5 бор ушбу совринни ютган. Ҳозир Месси "Интер Майами" сафида, Роналду эса "Ал-Наср" клубида ўйнамоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.