Итурральде Вальверде эпизодини қизил карточка деб баҳолади

Итурральде Вальверде эпизодини қизил карточка деб баҳолади

FIFA тоифасидаги собиқ ҳакам Итурральде Гонсалес «Бенфика»нинг UEFAга ҳакамлик бўйича эътирози юзасидан фикр билдирди. Чемпионлар лигаси плей-оффида Мадриднинг «Реал»ига қарши ўйинда 82-дақиқада Федерико Вальверде Самуйел Далга зарба берган вазиятда ҳакам футболчини майдондан четлатмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Итурральдега кўра, бу эпизодда қарор қатъий бўлиши керак эди. «Бу қизил карточка. У ҳеч қандай сабабсиз зарба берди. Рақибга тўлиқ текмаган бўлса ҳам, Вальвердени майдондан ҳайдаш лозим эди», — дея собиқ арбитрнинг сўзларини AS нашри келтирди.

«Бенфика» — «Реал» учрашуви Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида ўтди. Мадрид жамоаси Винисиус Жуниорнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб баҳси 24 февраль куни бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.