Росенёр Челси ғалабани қўлдан чиқарган сабабни айтди

Росенёр Челси ғалабани қўлдан чиқарган сабабни айтди

Челси бош мураббийи Лиам Росенёр АПЛнинг 27-турида Бернлига қарши ўйинда дуранг қайд этилганидан сўнг (1:1) натижа юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, лондонликлар учрашув тақдирини анча эрта ҳал қилиши керак эди: жамоа ўйинни яхши бошлаган, гол урилгач эса тўпни назорат қилиш билан чекланиб, рақиб дарвозаси олдида етарлича кескинлик кўрсата олмаган.

Росенёр АПЛда имкониятлардан совуққон фойдаланиш муҳимлигини қайд этди ва стандарт вазиятларда ҳимоядаги майда хатолар ҳам дарҳол жазоланишини қўшимча қилди.

Ҳозирда Челси АПЛ турнир жадвалида вақтинча 4-ўринда бормоқда. Лондон клуби 27 турдан кейин 45 очко жамғарган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.