Криштиану Роналду меҳнат ҳақида қисқа пост қолдирди

Криштиану Роналду меҳнат ҳақида қисқа пост қолдирди

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сураётган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида навбатдаги постини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли юлдуз футболчи хабарда: «Биз тинимсиз меҳнат орқали ўсиб борамиз», дея ёзиб қолдирди.

Роналду жамоасининг навбатдаги учрашуви Саудия Арабистони чемпионатининг 23-турида «Ал-Ҳазм»га қарши бўлиб ўтади. Ўйин бугун, 21-февраль куни 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Жорий мавсумда Криштиану олий лигада 19 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол (шундан 4 таси пенальти) ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.