Радимов Италия терма жамоаси даражасини паст баҳолади

Радимов Италия терма жамоаси даражасини паст баҳолади

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубида тўп сурган собиқ ярим ҳимоячи, ҳозирда футбол мутахассиси сифатида фаолият юритаётган Владислав Радимов Италия футболи ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Радимовнинг айтишича, Италия футболи инқироз даврини бошдан кечирмоқда: терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқмай қолиш хавфи остида. Унинг таъкидлашича, клублар легионерлар ҳисобига маълум даражада натижа қилаётган бўлса-да, терма жамоанинг умумий савияси паст. Мутахассис бу фикрларни «Match TV» эфирида билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма ола олмади. Дженнаро Гаттузо бошчилигидаги жамоа энди плей-офф учрашувлари орқали йўлланма учун кураш олиб боради.

Мундиал 2026 йил ёзида Шимолий Америкада ўтказилади. Нуфузли турнирга АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.