Анчелотти Роналдунг тикланиш ҳақидаги гапини эсллади

Анчелотти Роналдунг тикланиш ҳақидаги гапини эсллади

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Криштиану Роналдунинг профессионаллиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Анчелоттининг айтишича, у ишлаган футболчилар орасида Роналду энг интизомлиларидан бири. Мураббий Роналдунинг бир гапини ҳам ёдга олди: «Жуда кўп сув ўсимликни нобуд қилади». Унинг таъкидлашича, футбол жисмонан катта юклама талаб қилади, бироқ тикланиш жараёни ҳам ниҳоятда муҳим — кўплаб жароҳатлар айнан ортиқча зўриқиш оқибатида юзага келади.

41 ёшли Криштиану Роналду ҳозир Саудия Арабистонида «Ал-Наср» сафида ўйнамоқда. Португалиялик юлдузнинг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган. Роналду фаолияти давомида беш марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.