Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида 7-тур якунидаёқ плей-оффга чиқиш имкониятидан айрилди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳсда Леонид Слуцкий шогирдлари турнир билан хайрлашишдан олдин ҳеч бўлмаса ижобий таассурот қолдиришни истади, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида якунланди. Таиланд клуби илк бўлимнинг бошидаёқ икки бор аниқ зарба берди: 11-дақиқада Гуд Кўртис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Муеанта Супҳанат устунликни мустаҳкамлади. Тез орада «Шанхай Шенхуа» бир футболчидан айрилиб қолди ва бу ҳолат ўйин интригасини деярли йўқ қилди.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.