Милан Лофтус-Чик қачон сафга қайтишини маълум қилди

Милан Лофтус-Чик қачон сафга қайтишини маълум қилди

Милан ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик душанба куни жағ'-юз жарроҳлиги бўлимида операция қилинди. Англиялик футболчига жиддий жароҳат ортидан, жағ'нинг альвеоляр ўсимида синиш қайд этилгани сабабли жарроҳлик аралашуви зарур бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, операция муваффақиятли ўтди. Лофтус-Чик ўзини яхши ҳис қилмоқда ва аллақачон шифохонадан жавоб берилган.

Милан тикланиш муддати тахминан саккиз ҳафта бўлишини билдирди.

2025/2026 йилги мавсумда Рубен Лофтус-Чик 27 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли пас берди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.