«Ан-Наср» бош мураббийи Роналдуга навбатдаги дам берди

«Ан-Наср» бош мураббийи Роналдуга навбатдаги дам берди

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилayotгandi, бироқ бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.

«Жуда тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин бор», — деди Жезуш. Мутахассиснинг қўшимча қилишича, Роналду Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган баҳсларда вақти-вақти билан майдонга тушмаслиги аввал ҳам кузатилган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ан-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.