«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

«Коньяспор»дан кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ички муаммоларга дуч келгани ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ўз вақтида ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса вазият бўйича расмий изоҳ бермаяпти, бу эса ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада оширмоқда.

Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.

Ҳозирча жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам, бироқ 52 очкога эга ва захирада бир ўйини бор «Фенербахче» «Галатасарай»ни қувиб етиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.