Фонсека ЖЧни АҚШда ўтказишга қарши чиқди

Фонсека ЖЧни АҚШда ўтказишга қарши чиқди

Донецкнинг "Шахтёр"и ва "Милан"нинг собиқ бош мураббийи Паулу Фонсека сиёсий баёноти билан яна эътибор марказига тушди. Мутахассис 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини АҚШда ўтказиш ғоясини танқид қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фонсека фикрича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг ёндашуви аввало ўз манфаатларини илгари суришга қаратилган. У Трамп одамлар эмас, кўпроқ молиявий манфаатлар ҳақида ўйлашини таъкидлади ва "ҳақиқий футбол мухлислари мусобақалашадиган жой АҚШ бўлмаслиги керак" деган мазмунда фикр билдирди. Бу ҳақда derbyderbyderby.it нашри иқтибос келтирди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июн куни старт олади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.