Патрик Доргунинг тикланиш муддати яна чўзилиши мумкин

Патрик Доргунинг тикланиш муддати яна чўзилиши мумкин

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Патрик Доргу жароҳат сабабли жамоа сафида йўқ. Indykaila News хабарига кўра, клуб 21 ёшли футболчига тикланиш жараёнида шошилмаслик кераклигини билдирган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Қизил иблислар” лагерида Доргунинг эрта майдонга қайтиши кейинчалик янада жиддий ва узоқ давом этадиган муаммоларга олиб келишини исташмаяпти.

Манбага кўра, эндиликда “Манчестер Юнайтед” Доргуни апрель ойи бошларида сафга қайтаришни режалаштирмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Патрик Доргу 24 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та ассист қайд этган.

Ҳозирда “Манчестер Юнайтед” Премйер-лига жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.