«Ювентус» Уестон Маккеннини жамоада олиб қолишга яқин

«Ювентус» Уестон Маккеннини жамоада олиб қолишга яқин

Америкалик ярим ҳимоячи Уестон Маккенни Турин клуби «Ювентус» билан янги шартнома имзолаш арафасида турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, томонлар музокараларни якунлаб, келишувнинг барча бандлари бўйича бир тўхтамга келган. Расмий эълон яқин кунларда берилиши кутилмоқда.

Маккеннининг «кексайган синьора» билан амалдаги битими келаси ёзда якунга етади. Футболчининг трансфер қиймати 22 миллион евроға баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Уестон «Ювентус» сафида 36 учрашувда майдонга тушиб, 7 гол ва 7 ассист қайд этди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.