«Ал-Ҳилол» Карим Бенземасиз қолиб кетиши мумкин

«Ал-Ҳилол» Карим Бенземасиз қолиб кетиши мумкин

«Ал-Ҳилол»нинг юлдузли янги футболчиси Карим Бензема жамоа машғулотлари вақтида сон қисмидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз ҳужумчисининг «Ал-Таавун»га қарши яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушиши катта савол остида турибди. Тез орада Бензема тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин тикланиш муддати аниқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Бензема бу қишда «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол» сафига ўтганди. У янги жамоаси сафида учта ўйинда қатнашиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.