«Монако» мураббийи Погбанинг майдонга қайтиш муддатини айтди

«Монако» мураббийи Погбанинг майдонга қайтиш муддатини айтди

«Монако» бош мураббийи Себастен Поконоли ярим ҳимоячи Пол Погбанинг сафга қайтиши қачон кутилаётгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, футболчининг қайтиши тобора яқинлашмоқда. Жамоа Погба терма жамоалар ўйинлари учун танаффусдан сал аввал ихтиёрида бўлишига умид қилмоқда ҳамда халқаро танаффус вақтида у билан алоҳида ишлашни режалаштирмоқда. Поконолининг қўшимча қилишича, Погба тўлиқ жамоага йўналган.

Маълумот учун, жорий мавсумда Погба ноябр-декабр ойларида «Монако» таркибида учта учрашувда майдонга тушган, бироқ шундан сўнг яна жароҳати сабабли сафдан чиққан.

Март ойида Погба 33 ёшга тўлади. «Монако» эса ҳозирда Лига 1 турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.