Винисиус «Реал» сафида рекорд сериясини такрорлади

Винисиус «Реал» сафида рекорд сериясини такрорлади

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида «Бенфика»га қарши жавоб ўйинида гол уриб, сўнгги учрашувлардаги самарадорлигини давом эттирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилиялик футболчи 80-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни «қироллик клуби» фойдасига 2:1 кўринишига келтирди. Opta маълумотига кўра, 25 ёшли ҳужумчи кетма-кет бешинчи ўйинда гол урди ва шу тариқа «Реал»даги шахсий энг яхши сериясини яна бир бор қайд этди. Винисиус бунгача фақат бир марта — 2022 йилда — беш баҳс кетма-кет гол уришга эришган.

Винисиуснинг ҳозирги голли юриши «Райо Вальекано»га қарши ўйинда бошланган, кейин у «Реал Сосьедод» дарвозасини икки бор ишғол қилган. Шундан сўнг ҳужумчи «Бенфика» ҳамда «Осунасуна»га қарши баҳсларда ҳам биттадан гол муаллифи бўлди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.