Капелло Леау аслида ҳужумчи эмаслигини таъкидлади

Капелло Леау аслида ҳужумчи эмаслигини таъкидлади

Машҳур собиқ мураббий Фабио Капелло «Милан» юлдузи Рафаэл Леауни марказий ҳужумчи сифатида кўрмаслигини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Номига қанот ҳужумчиси бўлган португалиялик футболчи Массимилиано Аллегри қўл остида тез-тез ҳужум чизиғига яқинроқ, форвард позициясида майдонга тушмоқда. Жорий А Серияси мавсумида 19 учрашувда у 8 та гол уриб, 2 та ассист муаллифи бўлди.

«Мен учун у ҳужумчи эмас. Урган голлар сонини четга суринг — у олдинда жамоага таянч бўла олмайди. Энди буни ишонч билан айта оламиз», — Капеллонинг сўзларини La Gazzetta dello Sport келтирди.

26 турдан сўнг «Милан» А Серияси жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Интер»дан 10 очко орқада қолган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.