Салемакерс «Милан» мағлубиятидан кейин олдинга интилишни айтди

Салемакерс «Милан» мағлубиятидан кейин олдинга интилишни айтди

Белгиялик ярим ҳимоячи Алексис Салемакерс Италия А Сериясининг сўнгги турида «Милан» учраган мағлубият ҳақида фикр билдирди. Ушбу натижа «россонери»нинг кетма-кет 24 ўйиндан иборат ютқазмаслик сериясига якун ясади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, мавсумнинг илк турида «Кремонезе»дан енгилгандан сўнг, «Милан» ўтган дам олиш кунигача рақибларга имкония бермай келаётганди. «Албатта, ҳафсаламиз пир бўлди. Аммо бошқа йўл йўқ — ҳамжиҳат бўлиб олдинга юришимиз керак», — дея Салемакерс сўзларини келтиради pianetamilan.it.

«Милан» сўнгги бор 2022 йилда Италия чемпиони бўлган — ўшанда жамоа «Интер»ни икки очко фарқи билан ортда қолдирганди. «Россонери»ни ўша пайтда Стефано Пиоли бошқарган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.