Баварияда фақат Жексон ўйин амалиётидан норози

Баварияда фақат Жексон ўйин амалиётидан норози

Мюнхеннинг «Бавария» клубида ҳужумчи Николас Жексон ўз ҳолатидан қониқмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, сенегаллик футболчи жамоада ўйин вақти камлигидан норози бўлаётган ягона ўйинчи ҳисобланади. Унинг ҳафсаласи пир бўлгани кийиниш хонасида ҳам сезилмоқда. Қолган футболчилар эса чекланган ролига кўникиб, кўпроқ имкониятни майдондаги меҳнати билан қўлга киритишга уринмоқда.

«Бавария» Жексонни 2025 йил сентябрида «Челси»дан мавсум охиригача 16 миллион евро эвазига ижарага олганди. Келишувда футболчини 65 миллион еврога сотиб олиш банди ҳам мавжуд. Жорий мавсумда Жексон барча мусобақаларда 22 учрашувда майдонга тушиб, 5 гол урди ва 1 ассист қайд этди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.