Роналду 5:0 ғалабадан сўнг икки сўз ёзди

Роналду 5:0 ғалабадан сўнг икки сўз ёзди

Саудия Арабистони Про-лигасида «Ал-Наср» «Ал-Намджа»ни 5:0 ҳисобида тор-мор этиб, турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. Учрашувдаги ҳисобни Криштиану Роналду 7-дақиқада пеналтни аниқ ижро этиб очди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан кейин 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда суратлар жамланмасини улашиб, қисқа изоҳ қолдирди. Португалиялик футболчи постига бор-йўғи икки сўз ёзди: «Шундай давом этинг!»

Шу тариқа, Роналду фаолияти давомида урган голлари сонини 965 тага етказди ва 1000 гол марраси тобора яқинлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Роналду «Ал-Наср» билан шартномасини узайтирган эди — келишув 2027 йил ўрталаригигача мўлжалланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.