Финалиссима учрашуви учун барча чипталар тезда сотилди

Бир ойча вақт қолганида, 27 март куни Испания ва Аргентина терма жамоалари “Финалиссима” — Европа чемпиони ҳамда жаҳон чемпиони ўртасидаги суперфиналда тўқнаш келади. Баҳс Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувга бўлган қизиқиш ниҳоятда юқори: 88 966 та чипта атиги бир неча соат ичида тўлиқ сотилиб кетди. Лионел Месси ва Ламин Ямал иштирок этиши мухлислар эътиборини янада оширмоқда.
Ўйин айнан аргентиналиклар жаҳон чемпионати финалида франсузларни мағлуб этган ўша стадионда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ёзда навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади: турнир 11 июндан 19 июлгача давом этади. Унда илк бор 48 та терма жамоа қатнашади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













