Оскар Руджери Каванига футболни тўхтатишни тавсия қилди

Оскар Руджери Каванига футболни тўхтатишни тавсия қилди

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани Аргентинада жиддий босим остида қолмоқда. «Бока Хуниорс» мухлислари уни тез-тез ҳуштакбозлик билан қарши олмоқда, футболчи эса баъзан умуман майдонга тушмаяпти ёки учрашув якунига етмасдан алмаштирилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина футболининг собиқ юлдузи Оскар Руджери бундай муносабатни Каванининг обрў-эътиборига зид, камситувчи ҳолат деб баҳолади. Унинг фикрича, катта тажриба ва номга эга футболчи учун энг тўғри йўл — шу тарзда давом этмасдан, фаолиятни якунлаш.

«Бундай тажрибага эга ўйинчини шундай аҳволга солиш — ҳақорат. Шундай бўлгандан кўра, футболни тўхтатган маъқул», — дея Руджерининг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Кавани аввалроқ «Наполи», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» каби клубларда ҳам тўп сурган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.