Генрих Мхитарян «Интер»дан кетиш ҳақида ўйламаяпти

Миланнинг «Интер» клубида тўп сураётган Генрих Мхитарян 37 ёшда бўлишига қарамай, фаолиятини якунлаш ниятида эмас. У ҳозирча жамоадан кетиш масаласини кун тартибига чиқармаганини ва етакчи бўлиб турган «Интер»га ҳали ҳам фойда келтира олишига ишонишини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ҳали ҳам ўйнашни хоҳлайман, кетиш ҳақида ўйламаяпман. 37 ёшдаман, соғлиғимга яхшироқ қарашим керак, имкон қадар узоқроқ ўйнашни истайман. Албатта, энди 20 ёки 22 ёшда эмаслигимни тушунаман», — дея Мхитаряннинг сўзларини pianetamilan.it келтиради.
Арманистонлик тажрибали ярим ҳимоячи аввалроқ Дортмунднинг «Боруссия»си, Италиянинг «Рома»си ҳамда Англиянинг «Арсенал»ида ҳам ўйнаган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













