Рибейрунинг пошна зарбаси «Аугсбург»га ғалаба келтирди

Рибейрунинг пошна зарбаси «Аугсбург»га ғалаба келтирди

Германия Бундеслигасининг 24-тури старт учрашувида формаси кўтарилган «Аугсбург» ўз майдонида «Кёльн»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин кескин вазиятларга бой бўлмади, шунга қарамай биринчи бўлиб меҳмонлар ҳисобни очиб кетиши мумкин эди: бурчак зарбасидан кейин Эрик Мартел боши билан йўллаган тўп тўсинга тегди.

55-дақиқада Ноакай Бенкс жарима майдонига узатмани етказиб берди ва Родриго Рибейру пошна билан жуда чиройли зарба йўллаб, нафақат гол урди, балки ўйиннинг тақдирини ҳам ҳал қилди — 1:0.

Қўшиб берилган вақтнинг 6-дақиқасида «Аугсбург» қарши ҳужумни якунлаб, ҳисобни йириклаштирди: Алексис Клод-Морис иккинчи голни урди — 2:0.

Ушбу натижадан сўнг «Аугсбург» турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда, «Кёльн» эса 12-поғонада қолди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.