Салоҳ ва ван Дейк «Вест Ҳем»га қарши асосий таркибда

Салоҳ ва ван Дейк «Вест Ҳем»га қарши асосий таркибда

Шанба куни АПЛнинг 28-тури доирасида «Ливерпул» ўз майдонида «Вест Ҳем»ни қабул қилади. Мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слот учрашувни илк дақиқалардан бошлайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Майдонга қуйидаги таркиб тушади: Алисон, Гомес, ван Дейк, Конате, Керкез, Гравенберҳ, Мак Аллистер, Собослаи, Гакпо, Салоҳ, Экитике.

«Ливерпул» – «Вест Ҳем» баҳси 20:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин жараёнини матнли онлайн трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.

Ҳозирча «Ливерпул» АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Тўртинчи поғонадаги «Манчестер Юнайтед»дан фарқ уч очкони ташкил этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.