Головин «Анже» билан ўйинда ассист қайд этди

Головин «Анже» билан ўйинда ассист қайд этди

Россиялик ярим ҳимоячи Александр Головин «Монако» сафида Франция чемпионатининг 24-турида «Анже»га қарши баҳсни муваффақиятли ўтказди. Учрашув «Монако»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

57-дақиқада Головиннинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди, бироқ ҳужум давом этди ва эпизод Балогуннинг голи билан якун топди. Орадан беш дақиқа ўтиб эса Головин ассист ёздириб қўйди: у жарима майдони бурчаги томонга Симон Адинграга пас узатди, Адингра марказга силжиб, тўпни айланма зарба билан дарвозага жойлади.

Қайд этиш жоиз, Головин «Монако»даги фаолиятида илк бор барча мусобақаларда кетма-кет учта учрашувда голга узатма муаллифи бўлди. «Монако» турнир жадвалида 37 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.