Кейн мавсумдаги голлари бўйича шахсий натижасини такрорлади

Кейн мавсумдаги голлари бўйича шахсий натижасини такрорлади

Германия Бундеслигасида 24-тур учрашувлари давом этмоқда. Турнинг марказий баҳсида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси Мюнхеннинг «Бавария»сини қабул қилди ва меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучди. «Бавария» сафидаги иккита голни англиялик ҳужумчи Гарри Кейн ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Натижада Кейннинг жорий мавсумдаги жами голлари 44 тага етди — барча турнирлар ҳисобга олинган. Бу кўрсаткичга у атиги 37 ўйинда эришди. Қизиғи, 2023/2024 йилги мавсумда ҳам у Мюнхендаги илк йилида 44 гол урган, бироқ ўшанда бунга 45 учрашув керак бўлганди.

Ҳозир Кейннинг бу натижани янгилаб юбориш имконияти жуда юқори. У яқин ҳафталарда, катта эҳтимол билан март ойидаёқ, янги шахсий рекордини расмийлаштириб қўйиши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.