Сергей Милинкович-Савич яна А Серия грандини қизиқтирмоқда

Сергей Милинкович-Савич яна А Серия грандини қизиқтирмоқда

Сўнгги миш-мишларга кўра, «Ал-Ҳилол» ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич яна Италия А Сериясига қайтиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Экрем Конур хабар беришича, марказий чизиқни кучайтириш устида ишлаётган «Милан» сербиялик футболчини ўз кузатув рўйхатига киритган. Бироқ асосий тўсиқ ўзгармаяпти: Милинкович-Савичнинг маоши жуда юқори — у ҳозир йилига тахминан 20 млн евро олади, шартномаси эса 2028 йилгача мўлжалланган.

Милинкович-Савич 2023 йилдан бери Саудия Арабистонида тўп сурмоқда. Европани тарк этишидан аввал у саккиз йил давомида Римнинг «Латсио» жамоаси сафида ўйнаган. Февраль ойида собиқ «бьянкочелести» юлдузи 31 ёшни қарши олди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.