Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс жамоа учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 2:0 ҳисобида Таиланд клуби фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг бошидаёқ кетма-кет иккита гол уриб, ўйин тақдирини амалда ҳал қилди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа»нинг бир футболчиси четлатилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолди ва интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.