Галъярдо кўз ёш тўкди: «Ривер Плейтдан ҳеч ким кетмайди»

Галъярдо кўз ёш тўкди: «Ривер Плейтдан ҳеч ким кетмайди»

Марсело Галъярдо мураббий сифатидаги сўнгги учрашувини ўтказди: унинг жамоаси Банфилдга қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет уч мағлубиятдан иборат омадсиз серияни якунлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Айнан шу муваффақиятсиз натижалар занжири Галъярдонинг лавозимини хавф остида қолдирган эди, бироқ клуб унга чиройли тарзда хайрлашиш имконини берди. У эса майдон четида буни жуда таъсирли лаҳзага айлантирди.

Ўйиндан кейин кўз ёшларини яширмаган Галъярдо мухлисларга миннатдорлик билдириб, шундай деди: «Ҳаммага шунчаки раҳмат. Сизларнинг меҳрингизни сўз билан ифодалаш қийин. Мен абадий кетмаяпман. Ривер Плейтдан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли жой: ҳатто кетсанг ҳам, барибир клуб билан қоласан».

Эслатиб ўтамиз, Марсело 1990-йилларда клуб шарафини ҳимоя қилган, шунингдек, Аргентина терма жамоаси сафида ҳам тўп тепган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.