«Арсенал» АПЛда стандартлардан гол уриш рекордини янгилади

«Арсенал» АПЛда стандартлардан гол уриш рекордини янгилади

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси АПЛнинг якшанбадиги марказий учрашувида «Челси»ни мағлуб этди. Баҳс давомида «канонирлар» яна стандарт вазиятдан, аниқроғи бурчак зарбасидан сўнг гол уришга эришди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жорий мавсумда «Арсенал» бурчак зарбаларидан кейин камида 16 та гол муаллифига айланган. Бу кўрсаткич АПЛ тарихидаги энг юқори натижалардан бирини такрорлади.

Ҳозирча бу рекорд «Арсенал» билан бирга яна уч клубга ҳам тегишли: «Олдҳэм» (1992/93), «Вест Бромвич» (2016/17) ҳамда «Арсенал»нинг 2023/24 мавсумдаги натижаси. Навбатдаги бурчакдан уриладиган гол эса «Арсенал»ни бу кўрсаткич бўйича АПЛда ягона етакчи ва рекордчига айлантириши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.