Галлардо кўз ёш билан хайрлашди: «Ривер»да ҳеч ким абадий кетмайди

Галлардо кўз ёш билан хайрлашди: «Ривер»да ҳеч ким абадий кетмайди

Марсело Галлардо мураббий сифатида сўнгги бор жамоа бошида майдонга тушди: у «Банфилд»га қарши учрашувда жамоасини 3:1 ҳисобидаги ғалабага бошлаб келди. Шу тариқа клуб кетма-кет учта мағлубиятдан иборат омадсиз серияни якунлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Айнан ўша муваффақиятсиз натижалар Галлардонинг ўрнини йўқотишига сабаб бўлгани айтилади, бироқ унга муносиб тарзда хайрлашиш имконияти берилди. У эса бу лаҳзани ҳиссиётга бой саҳнага айлантириб, стадионни ларзага келтирди.

Ўйиндан кейин кўз ёшларини яширмаган Галлардо мухлисларга миннатдорлик билдириб: «Ҳаммангизга шунчаки раҳмат. Бу қадар меҳрни сўз билан ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмаяпман. «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли маскан: кетсанг ҳам, барибир клуб билан қоласан», деди.

Эслатиб ўтамиз, Галлардо 1990-йилларда клуб сафида тўп сурган ва Аргентина терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.