Роналду келажагини ҳал қилди ва «Ал-Наср»да қолади

Роналду келажагини ҳал қилди ва «Ал-Наср»да қолади

Криштиану Роналду яқинда «Ал-Наср»нинг бир нечта учрашувларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидан норози эканини билдирди. Шу фон’да португалиялик юлдуз ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аммо 365Scores хабарига кўра, Роналду шартномаси якунига қадар — 2027 йилнинг ўрталаригача «Ал-Наср»да қолишга қарор қилган. Ҳужумчи Саудия Арабистони инвестиция жамғармаси вакилларидан жамоани кучайтириш учун топ футболчилар трансфери бўйича кафолат олгани айтилмоқда.

Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Ал-Аҳли» икки очко ортда, учинчи «Ал-Ҳилол» эса уч очко кам тўплаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.