ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини БАА ва Қатарда кўчирди

ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини БАА ва Қатарда кўчирди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) минтақавий Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги бир қатор учрашувлар ўтказилиш жойи ўзгартирилганини маълум қилди. Аввал Абу-Даби, Дубай ва Доҳада бўлиб ўтиши керак бўлган ўйинлар бошқа муддатга қолдирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий кескинлик сабаб бўлди. Хабарда айтилишича, Эрон снарядлари қўшни давлатлар ҳудудига ҳам етиб бораётгани, у ерларда эса АҚШ ҳарбий базалари жойлашгани хавотирни кучайтирди.

ОФК баёнотида ташкилот вазиятни яқиндан кузатишда давом этиши, футболчилар, жамоалар, расмийлар ва мухлислар хавфсизлиги устувор экани таъкидланди.

Учрашувлар 2 ва 3 март кунлари ўтказилиши кўзда тутилганди. Ҳозирча янги саналар ёки ўйинлар бўлиб ўтадиган манзиллар эълон қилинмади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.