Артета Деклан Райс ўзи алмаштиришни сўради деди

Артета Деклан Райс ўзи алмаштиришни сўради деди

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микел Артета ярим ҳимоячи Деклан Райснинг ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

27 ёшли футболчи якшанба кунги "Челси"га қарши дербида (2:1) жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди: у Юрриен Тимбер голига ассист муаллифи бўлди. Учрашувнинг 76-дақиқасида Райс ўрнини Кристиан Нўргор эгаллади.

"Қанчалик жиддий эканини ҳозир аниқ айта олмайман, аммо Деклан ўзи алмаштиришни сўради. Текширув натижаларини кутамиз, шундан кейин унинг чоршанба куни ўйнай олиши-олмаслиги маълум бўлади", — деди Артета матбуот анжуманида.

4 март куни "Арсенал" АПЛ доирасида сафарда "Брайтон"га қарши майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.