Барселона Атлетикони тор-мор этди, бироқ финалга чиқа олмади

Испания Кубогининг ярим финал жавоб учрашувида \"Барселона\" ўз майдонида \"Атлетико Мадрид\" устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. Бироқ, икки ўйин натижасига кўра (умумий ҳисоб 3:4), мадридликлар финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Ўйинда Марк Берналь дубль қайд этган бўлса (29 ва 72-дақиқалар), Рафинья пенальтидан гол уриб, ҳисобни йириклаштирди.
Статистикага кўра, \"Барселона\" ўйин давомида тўлиқ устунлик қилди: тўп назорати 70% га 30% ни ташкил этди. Каталонияликлар рақиб дарвозасига 17 та зарба йўллаб, 15 та бурчак тўпини амалга оширишди, \"Атлетико\" эса бор-йўғи 7 та зарба билан чекланди. Шунга қарамай, биринчи ўйиндаги катта фарқ \"Атлетико\"га кейинги босқичга чиқиш имконини берди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













