Олмалиқда оғир ЙТҲда оёқлари узилиб кетган қизнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Олмалиқда оғир ЙТҲда оёқлари узилиб кетган қизнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Аввалроқ Олмалиқ шаҳрида мотоцикл 15 ёшли қизни уриб юборгани ва оқибатда унинг оёқлари узилиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айни пайтда жабрланган қиз шаҳар марказий шифохонасининг реанимация бўлимида даволанмоқда.

Ҳабар берилишича, бемор 14 май куни тунги соат 23:30 атрофида шифохонага олиб келинган. Шифокорлар томонидан зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Маълум қилинишича, операция вақтида қизнинг чап оёғининг тиззадан паст қисми олиб ташланган. Ўнг оёғи эса тўпиқ қисмигача гипс қилинган. Шунингдек, танасидаги шилинган ва жароҳатланган жойлар тозаланиб, биринчи тиббий муолажалар амалга оширилган. Жарроҳликдан кейин бемор реанимация бўлимига ўтказилиб, унга қон қуйилган.

Шифокорлар маълумотига кўра, ҳозирда қиз умумий бўлимга ўтказишга тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 14 май куни Olmaliq шаҳрида содир бўлган. Вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, тахминан соат 23:00 ларда Амир Темур кўчасида 2003 йилда туғилган ҳайдовчи С.Ф. мотоцикл бошқариб кетаётган вақтда йўлнинг пиёдалар учун белгиланмаган қисмидан ўтаётган 2011 йилда туғилган қизчани уриб юборган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар IIB томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.