Жирона Атлетико устидан йирик ғалабага эришди

Жирона Атлетико устидан йирик ғалабага эришди

Испания Ла Лигасининг 28-турида \"Жирона\" ўз уйида \"Атлетик\" устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Мезбонлар ўйин темпини бошиданоқ ўз назоратида ушлаб туришди ва Бильбаодан келган меҳмонлар рақибнинг тактик режаларига қарши муносиб жавоб топа олишмади.

Ҳисоб 4-дақиқада Ринкон томонидан очилди ва бу бутун ўйин давомида устунликни белгилаб берди. \"Атлетик\" олдинга ўтишга уринган бўлса-да, \"Жирона\" ҳимояда интизомли ўйин кўрсатди. 77-дақиқада Унаи ҳисобни оширган бўлса, ўйиннинг қўшиб берилган 90+2-дақиқасида Эчеверри якуний голни уриб, ғалабани расмийлаштирди.

Ушбу натижадан сўнг, \"Жирона\" ўз очколарини 34 тага етказиб, турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилиб олди. \"Атлетик\" эса 35 очко билан 10-поғонада қолмоқда. Мавсум якунига яқинлашар экан, ҳар икки жамоа ҳам юқорироқ ўринлар учун курашни давом эттирмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.